Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ҲУЛҚИ НЕГА БУЗИЛАДИ? Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фа | Табиат кўзгуси

БОЛА ҲУЛҚИ НЕГА БУЗИЛАДИ?

Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидандир. Бу ҳақни адо этиш ўз- ўзидан бўлмайди, инсондан катта масъулият, машаққат талаб қилади.

Бола тарбиясига энг биринчи навбатда ота-она жавоб беради. Улар болаларини зарур машғулотлар билан банд қилиши керак. Бола онги бўш турмайди. Уйдаги тарбия болани қониқтирмаса, кўчага интилади, ўзи билмаган ҳолда бошқа “дунё” комига кира бошлайди.

Бугун ким билан ўтириб гаплашсангиз, дарров фарзандига бузғунчи ғоялар таъсир этаётганидан шикоят қилади. Баъзи хонадонларда фарзандлар ахлоқи катта муаммога айланган.

Янги асрда ахборот тезлиги тараққиётга ижобий таъсир кўрсатяпти. Айни чоғда қатор муаммолар келтириб чиқаряпти. Интернет, уяли телефон орқали ёшларга қилинаётган ҳужумлардан сақланиш энг катта муаммога айланди. Эҳтиёт чоралари изланяпти, лекин бу ҳаракатларнинг кўпи фақат назарий. Уларни амалда қўллаш қийин.