2023-03-15 07:15:20
2023 йил жаҳон олтин бозори учун яхши бошланди Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC, World Gold Council) маълумотларига кўра, 2023 йил январь ойида олтин курси 6,1 фоизга ошиб, унция учун 1924 долларни ташкил қилди. Қимматбаҳо металнинг АҚШ валютасидаги рентабеллиги бошқа валюталарга нисбатан энг юқори бўлди.
Мутахассислар фикрига кўра, бунга геосиёсий омиллар ва юқори инфляция асосий таъсир кўрсатган. Мазкур жараёнлар инвестицияларнинг олтинга рағбатини янада оширган. 2022 йилнинг III чорагидаёқ, олтинга талаб саккиз йиллик максимал даражага етган эди.
2023 йилнинг март ойида давомида олтин нархи кетма-кет иккинчи ҳафта кўтарилиб, бир унция учун 1867 долларгача кўтарилди. Силикон Валлей Банкининг қулаши ҳам нарх ошишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Турли таҳлилчилар олтиннинг унцияси 2023 йил охиригача 2000 долларга етиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Британиянинг Либерум инвестиция банки таҳлилчиси Том Прайс сўзларига кўра, олтин нархи сўнгги уч йил ичида кескин тебранишларни кўрсатди, 1500 доллардан пастга тушиб, кейин бир унция учун 2050 доллардан юқори даражага кўтарилди.
Тижорат қилишда тажрибаси йўқ одам учун пулни тиллага айлантириб қўйиш энг ишончли йўл. Нарх кўтарилди деб, тиллаларингизни сотишга шошилманг! Дунё бозоридаги тебранишларни биз кўп ҳам ҳис қилмаймиз. Чунки, бизнинг ўз ўйин қоидаларимиз бор. Бу ҳақида кейинги сафар.
https://t.me/suzsizga
882 viewsDilshod Bo‘riyev, 04:15