Get Mystery Box with random crypto!

Блогерга ҳамма нарса мумкинми? Кейинги вақтда бирор блогер | So‘z sizga

Блогерга ҳамма нарса мумкинми?

Кейинги вақтда бирор блогернинг терговга чақирилиши ёки қамоққа олиниши тез шов-шувга сабаб бўлмоқда. Худдики, унга ҳамма нарса мумкиндек..

Тўғри, одамларга фойдаси тегаётган, воқеаларни холис ёритаётган блогерлар ҳам бор.

Лекин, одамлардан олинган ҳақ эвазига уларнинг дардини жамоатчиликка олиб чиқаётган блогерлар ҳам йўқ эмас.

Уларнинг аксариятида факт ва рақамлар билан ишлаш, воқеани атрофлича таҳлил қилиш кўникмаси етишмаётгандек, назаримда.

Воқеликни ҳис-ҳаяжон билан қабул қилиш ва етказишда холислик йўқолиб қолиши мумкин.

Яна бир гап, қайсидир ноқонуний иши учун маҳкамага тортилган блогер учун сўз эркинлиги тўсилмоқда дейиш, адолатдан эмас.

Ҳар қандай эркинлик кимнидир ҳуқуқларига дахл қилинган жойда тугайди.

Яна бир фикр, ижтимоий тармоқ ёки веб сайтларда шахсий саҳифаси, кузатувчилари, обуначилари бор ҳар қандай одам ўзини блогер дейиши мумкин. Энди, журналистика эса бошқа масала..

https://t.me/suzsizga