Get Mystery Box with random crypto!

Ватанни севмоқ иймондандир. Инсон туғилиб ўсган жойи унинг ва | Surxonmuslim.uz

Ватанни севмоқ иймондандир.

Инсон туғилиб ўсган жойи унинг ватани бўлади. Инсон бу дунёда ҳаёт кечирар екан ўз ватани, оиласи, яқинларига бўлган муҳаббати жўш уриб туради. Тарихдан бизга маълумки, ота боболаримиз мана шундай Тинч, Фаравон, озод ва обод ватанни қуриш йўлида жон фидо қилиб ўтишган. Негаки ватанга бўлган муҳаббат уларни шу йўлда ўз жонларини фидо қилишга чорлаган. Ҳеч ким ҳеч қачон ўз диёрини душманга раво кўрмайди ҳаттоки бир қарич йери учун ҳам ўз жонини фидо қилади. Ватанга бўлган муҳаббат шундай ҳиссиётки уни тушунтириб беришга сўз ожиз. Ватандан узоқда бўлган инсонни қалби доимо соғинчда, ўз юртига қайтиш армонида бўлади. Тарихда бундай ҳодисалар жуда кўплаб юз берган. Бунга мисол қилиб, Ҳазрати Қусам ибн Aббос (р.а) нинг вафотларидан олдинги ҳолатларини келтирмоқчиман.

Нажмуддин Умар ан-Насафийнинг “Aл Қанд фи зикри уламои Самарқанд” китобида Aбдуллоҳ ибн Aббос (р.а) дан ривоят қилинадики: “Қусам ибн Aббос жароҳатланганларида Aбдуллоҳ ибн Aббосга вафот етажаклари хусусида хабар қила туриб: “Туғилган йерим вафот етаётган жойимдан нақадар узоқ ! Маккада туғилиб, Самарқандда вафот етмоқдаман “, деган еканлар”.

Мана шу ривоятдан кўриниб турибдики Ҳазрати Қусам ибн Aббос (р.а) нинг ўз ватанларига бўлган соғинчлари нақадар жўш урганлигини англашимиз мумкин. Бошқа манбаъларда қайд етилишича “Мумин кишининг туғилган юрти билан вафот етган манзили ўртасидаги масофа жаннатдаги ўрнига даража қилинади”. Aжаб емаски “Ватан остонадан бошланади” деган мақол шу жиҳатдан айтилган бўлса. Чунки Aллоҳ Таоло тарафидан берилаётган даражанинг биринчиси ватан остонасидан бошланади. Бундай ривоятларнинг барчасида ватан туйғусини нақадар улуғ еканлигини англаш мумкин. Бугунги ҳаётмизда ҳам мусофир бўлиб ватан соғинчида юрганлар оз емас. Уларнинг кўпчилиги билан суҳбат қурганимда шу нарса маълум бўлдики, уларнинг ватанга бўлган муҳаббатлари тўлиб тошиб турарди. Мана шу ҳис туйғуларнинг ўзи ҳам ватанга бўлган муҳаббатдир.

Термиз шаҳар Хаким Термизий жомеъ масжиди имом ноиби Бўриев Сирожиддин
https://t.me/surxonmuslimuz