Get Mystery Box with random crypto!

Истиқлол буюк неъматдир 1 сентябрь - Мустақиллик куни мамлака | Surxonmuslim.uz

Истиқлол буюк неъматдир

1 сентябрь - Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат - Ўзбекистан Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка юз тутган дастлабки йилларданоқ мамлакат раҳбарияти ва ҳукумати томонидан эътиқод эркинлиги масалаларига катта эътибор қаратилди. 1991-йилнинг 14-июнида Республика Олий Кенгаши Ўзбекистон тарихида биринчи марта « Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида » ги Қонунни қабул қилди. Ушбу Қонуннинг мустақиллик йилларида ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида ўнлаб йиллар давомида диний эҳтиёжларини ҳадик ва таъқиб муҳитида у ёки бу даражада қондириб келган, лекин эътиқодда мустаҳкам қолган мамлакат фуқаролари эркин тан олдилар. Демократик ва ҳуқуқий давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳукуматимиз Конституция ва халқаро ҳужжатларда белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқлари меъёрларига тўлалигича амал қилиб, билим олиш, шу жумладан диний билим олиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб қўйди.
Воҳамизнинг қайси гўшасида бўлманг, эзгу ният йўлидаги улуғвор ишларнинг шоҳиди бўласиз. Озод юртга байрамлар ярашади дейди доно халқимиз.  Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир юртдошимиз ўтган 31 йилни ғypyp ва фаҳрларга тўла, ҳаётимизнинг мазмунли онларига бой йиллар деб билади. Мустақиллик йиллари чиндан ҳам юртимиз тарихида ўта масъулиятли ва шарафли даврни ташкил этади. Айтиш жоизки, ўтган чорак асрнинг ҳар бир йилида асрларга татигулик улкан ишлар, беқиёс ислоҳотлар амалга оширилди.
Ҳаммамиз ватан олдида қарздормиз. Ватанга муҳаббат туйғусини фазандларимиз қалбида гўдакликлариданоқ шакллантиришимиз айни муддаодир. Ана шундагина мазкур буюк аждодларимизга лойиқ авлод бўлишимиз ва улар олдидаги маънавий қарзимизни узишимиз мумкин.
Фурсатдан фойдаланиб, воҳамиз аҳлини Мустақилликнинг 31 йиллик байрами билан табриклаймиз. Муқаддас ва азиз юртимизда тўйлар тўйларга улансин, доимо осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва турмушимиз фаровон бўлсин.

Қизириқ тумани " Чилгазота " жомеъ масжиди имом-хатиби:
Абдуназаров Абдухалил
https://t.me/surxonmuslimuz