2022-04-28 16:02:25
Атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги учун 99 нафар фуқаро жаримага тортилди.
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан 2022 йил 1 апрелдан 27 апрел кунлари шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 99 нафар фуқаро ноқонуний равишда атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги аниқланди.
Булар:
Ангор туманида - 14 нафар
Бандихон туманида - 9 нафар
Бойсун туманида - 2 нафар
Денов туманида - 7 нафар
Жарқўрғон туманида - 10 нафар
Қизириқ туманида - 3 нафар
Қумқўрғон туманида - 5 нафар
Музработ туманида - 3 нафар
Олтинсой туманида - 5 нафар
Сариосиё туманида - 8 нафар
Термиз туманида - 9 нафар
Термиз шаҳрида - 2 нафар
Узун туманида - 5 нафар
Шеробод-туманида - 9 рафар
Шўрчи туманида - 8 нафар
Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 млн 800 минг сўм жарима белгиланди.
2.4K viewsОйбек Қаюмов, 13:02