2022-04-29 12:38:04
ТАНИШТИРУВ:
Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Владимир Норов ким?
Президентнинг тегишли фармонига асосан Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
Владимир Имомович Норовнинг таржимаи ҳоли билан танишинг:
Маълумоти олий. 1976 йил Бухоро педагогика институтини, 1985 йил Москва Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти:
1978-1992 йиллар – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган Владимир Норов 1993 йилдан мамлакат ИИВ тизимидан узоқлашди.
1993-1995 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони халқаро ҳуқуқ хизмати эксперти, консультанти;
1995-1996 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
1996-1998 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси;
1998-2003 йиллар – Ўзбекистон Республикасининг Германия, Швейцария ва Полшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси;
2003-2004 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
2004-2006 йиллар – Ўзбекистоннинг Республикасининг Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, НАТО ва ЕИдаги миссия раҳбари;
2006-2010 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири;
2010-2013 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
2013-2017 йиллар – Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси, НАТО ва ЕИдаги миссия раҳбари;
2017-2018 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори
2019-2021 йиллар – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби;
2021 йил 30 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003 йил).
(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg
#Ҳалқга_Тўк_Беринг!
2.8K viewsОйбек Қаюмов, edited 09:38