Get Mystery Box with random crypto!

Ёш оилаларга қандай имтиёзлар бор? Ёш оилалар (эр ва хотинн | Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)

Ёш оилаларга қандай имтиёзлар бор?

Ёш оилалар (эр ва хотиннинг ҳар бири 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ёки 30 ёшгача бўлган ёлғиз ота ёки ёлғиз онадан иборат ёш оилалар)га қуйидаги имтиёзлар назарда тутилган:

ёш оилалар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади;

ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади;

ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring
Telegram I Facebook I Youtube I Web-site