Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo IIB I Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi sur22 — Surxondaryo IIB I Rasmiy kanal S
Telegram kanalining logotibi sur22 — Surxondaryo IIB I Rasmiy kanal
Kanal manzili: @sur22
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.72K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati
Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
998762220400

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-01 18:43:11
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан навбатдаги унвон олган ходимлар тақдирланди.
660 views15:43
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:23:18 ​​ЯНГИ ШТАММ ТАРҚАЛИШИНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

“COVID-19” инфекциясининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез тарқалувчи, айниқса, ёшларга кўпроқ юқувчи “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. Хўш, бу турнинг тарқалишининг олдини олиш учун нима қилиш керак? ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— Британия ва дунё олимларининг бераётган тавсияларига қараганда, янги штамм тарқалишининг олдини олишнинг ягона ва туғри йули — бу зарарланган беморни яккалаш (изоляция) ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни ҳам алоҳида назоратга олишдир. Фақатгина шу йул билан тез тарқалувчи “британча” штаммни тарқалиш кўрсаткичини камайтириш мумкин.

Ёдингизда бўлса, Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг ўтган йилнинг ёз ойларида унинг “Испания штамми” ҳам пайдо бўлди. Бу штамм ҳам жуда тез тарқалувчи тур, дея эътироф этилган эди. Вақт ўтиши натижасида, бу штамм тарқалишининг сабаби инсонлар миграцияси экани аниқланди. Бу ҳолат эса оддий саналган карантин қоидаларига риоя килиш ва тиббий ниқобларни доимий тақиб юриш билан бартараф этилди.

Ҳозирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги, карантин талаб-қоидаларини писанд қилмаётгани, оддий ҳимоя воситаларини тақмаслигининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Тўғри, Ўзбекистонда айни пайтда эпидемиологик барқарор вазият ҳукмронлик қилмоқда. Аммо бу коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи бутунлай тугади, дегани эмас. Юқорида айтилганидек, “COVID-19”нинг B.1.1.7 шакли — “британча” штаммини енгишнинг ягона йўли карантин қоидаларига амал қилишдир.

Айни пайтда мамлакатимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Агар аҳолимиз мана шу юмшатилган тартибга тўлиқ риоя қилмаса, унинг оқибатлари қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, барчаси ўзимизга боғлиқ.

Муҳими, “COVID-19”га қарши вакцина янги штаммда ҳам фойда бериши аниқланган. Шу боис, оммавий эмлаш бизнинг юртимизда бошланишига қадар ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига ўзи масъул бўлиб, тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланса, карантин қоидаларига риоя қилса, шубҳасиз, биз дунёнинг қатор давлатларида давом этаётган бугунги эпидемиологик ноҳуш вазиятдан сақланиб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
589 views12:23
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:23:08 ​​ИККИ ОЙ МОБАЙНИДА 17 ТА
ЖИҲАТИ ЎЗГАРГАН ЯНГИЧА ШТАММ

Дунёда кузатилаётган эпидемиологик ҳолат тиббиёт соҳаси мутахассислари, қолаверса, оддий аҳолининг ҳам хавотирига сабаб бўлмоқда. Айниқса, ўтган йилнинг декабрь ойи дунё олимлари учун қийин давр бўлди. Бу пайтда “COVID-19” инфекциясининг иккинчи тўлқини, айрим давлатларда эса учинчи тўлқини бошланди. Шунингдек, ўзининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез юқувчи ва тарқалувчи, айниқса ёшларга кўпроқ юқадиган “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида янги “COVID-19” вируси аниқланган эди. Ўтган давр мобайнида бутун дунё олимлари уни текшириш, аниқлаш ва даволаш йўлида илмий изланишлар олиб борди ва бу ишлар ҳанузгача давом этмокда.

Аммо ўтган фурсат ичида вирус ҳам ўзгариб, мутацияга учраб, янгидан янги шаклларга ўтиб борди. Айни пайтдаги вирус аввалгисидан 20 та жиҳати билан ажралиб туради. “Британча” штамм икки ой мобайнида 17 та жиҳати ўзгариб, тез мутацияга учрамоқда. Шунингдек, у ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкун бўлганлиги билан ҳам хавфлидир.

Коронавируснинг янги B.1.1.7 шакли тез суръатларда тарқалиши билан дунё олимлари эътиборини тортди ва янги штамм тариқасида ифода этилди.
Вирус мутациясини узоқ вақт онкологик касалликка чалинган ва иммунитетни босувчи дори воситаларни қабул килган инсон организмида узоқ муддат мутацияга учраши натижасида юзага келгани қайд этилмоқда.

Шу боис ҳам, янги штаммни полимераза занжир реакцияси ёрдамида аниқлаш мушкул эканлиги айтилмоқда. Сабаби мутацияга учраган вирус ПЗР текширувидаги иммун жавобни айланиб ўтишга қодирлиги, уни тўғри диагностика қилиш бир оз мушкул экани билан ҳам ажралиб туради.

“COVID-19” вирусининг B.1.1.7 шакли - “британча” штамми ўз таркибидаги иккита аминокислотани йўқотиб, организмнинг иммун жавоби, яъни, антитаначаларини айланиб ўтишга муваффақ бўлади. Бу эса вирусни тез тарқалишига имкон яратаяпти. Шу боис ҳам, янгича штаммни кенг тарқалиб кетишининг олдини олишимиз керак. Бунинг учун эса, карантин талаб-қоидаларига сўзсиз риоя қилишимиз зарурлиги шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
520 views12:23
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:20:47
Сурхондарё вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
473 views12:20
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:15:36
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ходимлар учун ўқув машғулоти ўтказилди

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
466 views12:15
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:13:22
Фуқароликка қабул қилиш бўйича муаммолар кўриб чиқилди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
396 views12:13
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:11:24
Хавфсиз туризмни таъминлаш – давр талаби!

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
423 views12:11
Ochish/sharhlash
2021-01-31 20:41:29
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ инспекторига маст ҳолда автомашина бошқарганлиги учун расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор қилиб, автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган ҳайдовчи Н.Ё далилий ашёлар билан қўлга олинди. Ҳолат бўйича Термиз шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. https://t.me/surxonypx
608 views17:41
Ochish/sharhlash
2021-01-30 20:48:13
Денов туманида содир этилган йўл транспорт ҳодисасида 5 ёшли бола вафот этди

“Mening Yurtim” телеканали “Markaziy Studiya” информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
651 views17:48
Ochish/sharhlash
2021-01-30 20:45:51
Фуқароликка қабул қилиш бўйича муаммолар кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 30 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРБ масъул ходими, Маъмурий ишлар бўйича Сурхондарё вилояти судининг масъул ходимлари, вилоят ИИБ раҳбарияти, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари раҳбар ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди... Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
604 views17:45
Ochish/sharhlash