Get Mystery Box with random crypto!

Но_226   -лаббай...    Дарахтлар сокин шамолга силкинди...   | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Но_226
 
-лаббай...
   Дарахтлар сокин шамолга силкинди...
  -баъзан худди гўзал туш кўряпману кимдир уйғотиб юборадигандек туюлади...
   Кўзларида худди мендек бу бахтни йўқотиб қўядигандек қўрқув мужассам эди...

Нонушта тайёрлаб бўлиб уларни чақирмоқчи эдим кўзим кийимлар турадиган хонада кўйлагини берилиб дазмоллаётган муллакамга тушди...беихтиёр термулдим...инсон ҳарчанд уринмасин ёмонлик қилиш қўлидан келмаса минг тақдир мажбурласа ҳам қила олмайди...юзларида ўзгача тароват тараларди...
  -дазмол қилиб берайми?-дедим секин...
  -уринтириб қўймайманми?-дедилар мен тараф қараб..демак кузатаётганимни сезган эканларда...
  -йўқ нега..ахир ишимку!-дедим ичкарига қадам босиб...кийимлар жавонда рангига қараб терилган..оёқ кийимлар ҳам шундай...озодалик иси уфуриб турарди...дазмолни қўлга олдим...
  -нонушта тайёр эди!-дедим кўйлакни тўғирлаб...сезардим минг уринса ҳам мени ёнимдан жилгиси келмаётганларини...
  -Румайса...кечга Биллура билан тайёрланиб туринг хўпми?
  -хўп..-дедим итоаткорона...сўнг мени ҳижолат қилгиси келмай чиқиб кетдилар...юрагим гурс гурс урарди...биламан нимадир демоқчилар бу оқшом!




   -Нурмуҳаммад...Ясин минг қилса ҳам Яҳёни акаси сени гапларингга ишонмаслиги ҳам мумкин!
  Жан майда майда қадам босиб ичкарига одимлади..


   Ясин олган узугига термулиб уни хаёлан Румайсага тақди...насиб рози бўлса ундан бахтиёр одам йўқ!
  Эшик тақиллади...
  -кир Жан!-деди ҳушовозда...
  -менлигимни дарров биласана Ясин!-деди Жан кулишга уруниб...ҳозир айтадиган гаплари Ясинни юрагини парчаласада айтишга мажбур...йўқса бу йигит тинчимайди...
  -Ясин..бу Нурмуҳаммад...-деди Жан ёнидаги барваста йигитга ишора қилиб...
  Ясин ҳайрон боқди...
  -хуш келибсиз!
  -Фаёза қаерда?-деди Нурмуҳаммад асабийлашиб...
-ўзингизни босинг Нурик...келишгандикку...
  -нега босади..гап нимада?-деди Ясин қошлари чимирилиб..-Фаёза деб келинимизни айтаяптими?
  Жанна лабини ним тишлади...
  -Ясин...оғир бўл...
  Нурмуҳаммад ўтирмай асабий боқди...
  -Жанна сиз Фаёза билан учраштираман деган эдингиз?
  Ясин узукни четроқ сурди...
  -нима деяяпти бу?