АСЛИДА Майли, ишондим, де, ишонгандай бўл, Омадлиман, зўрман, | Izhor | Quvonch Bek
АСЛИДА
Майли, ишондим, де, ишонгандай бўл,
Омадлиман, зўрман, деса қайси кас.
Астарин кўтариб боқсанг аслига,
Ўзи айтганчалик бахтиёр эмас.
Ночор, бенавоман, омадсизман деб,
Нолиган кимсанинг қай гапи ростдир.
Сокин назар қилсанг яйдоқ умрига
У ҳам ачингулик бахтсиз эмасдир.
Одам табиати шундоқ ҳамиша,
Зерикиш удуми қадимдан қолган.
Қўшиб ёзиш деган ишимиз бор-ку,
У қўшиб айтишдан сўнг пайдо бўлган.
Шодмонқул САЛОМ
@sukunatdan_keyin