*** Ҳар кеча хотиринг юракка қайтар, забт этар лаҳзада жону ж | Izhor | Quvonch Bek
***
Ҳар кеча
хотиринг юракка қайтар,
забт этар
лаҳзада
жону жисмимни.
Ташқари чиқаман —
кеча мунаввар...
Шунда
такрорлайман йиғлаб исмингни.
Аммо ўртамизда бепоён кеча —
юлдузлар ўртанган сокин бир хилқат.
Ёлғизим,
мабодо
овозим етса,
ишонма...
йиғлама...
унутма фақат.
Усмон Азим
@sukunatdan_keyin