Get Mystery Box with random crypto!

Трансчегаравий суғурта ва қайта суғурта Суғурта ташкилоти то | СУҒУРТА☔️

Трансчегаравий суғурта ва қайта суғурта

Суғурта ташкилоти томонидан бошқа давлат ҳудудида суғурта шартномаларини тузиш ва бажариш бўйича фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта трансчегаравий суғуртадир.

Суғурта (қайта суғурта) ташкилоти томонидан ўзи қабул қилган суғурта таваккалчиликларини қайта суғуртага ўтказиш пруденциал нормативларни ҳисоблаш тартибига доир талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган суғурта ташкилоти номидан суғурта шартномасини тузиш бўйича воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мустасно.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган суғурта ташкилоти номидан тузиш бўйича воситачилик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг тегишли суғурта класси кўрсатилган лицензиясига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган суғурталовчилар амалга ошириши мумкин.