Мажбурий суғуртани амалга ошириш бўйича 2 та суғурта ташкилотининг
лицензияси тўхтатилди.
Суғурталовчилар устав фондининг қонунчиликда белгиланган минимал миқдоридан кам бўлмаган устав фондини шакллантирилмаганлиги туфайли, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 1 июлдаги тегишли буйруқларига асосан
“TRUST-INSURANCE” АЖнинг
СФ 00056-сонли ҳамда
“KAFOLAT HAYOT INSURANCE” АЖнинг
СФ 00026-сонли лицензиялари мажбурий суғуртани амалга ошириш қисми бўйича 2022 йил 4 июлдан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилган.
Шунингдек, суғурталовчилар устав фондининг қонунчиликда белгиланган минимал миқдоридан кам бўлмаган устав фондини шакллантирилмаганлиги туфайли
“FAROVON SUG‘URTA” АЖнинг
СФ 00046-сонли лицензияси ҳам 2022 йил 4 июлдан бошлаб 10 кунга тўхтатилган.