Get Mystery Box with random crypto!

'Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг | Судьялар олий мактаби | Расмий канал

"Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим", - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани, шу билан бирга, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.

"Нима учун, ҳалигача давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни “электрон танлаш” тизими ишга тушмади? Ким бунга қарши?", - дея савол қўйди Пезидент ва тез кунларда ушбу тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминлашни топширди.

Қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилади.

Энг аввало, одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилади.

Facebook|Instagram|Twitter