Get Mystery Box with random crypto!

SUBYEKTIV

Telegram kanalining logotibi subyektev — SUBYEKTIV S
Telegram kanalining logotibi subyektev — SUBYEKTIV
Kanal manzili: @subyektev
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.95K
Kanalning ta’rifi

🌏 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Subyektev_bot
Реклама: @Sub_Rek

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-01-03 20:45:02
#Ана_ҳолос

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди!

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатлари ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.

«Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда.
АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз
бўлмаган»,
дейилади баёнотда!

Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган!

@SUBYEKTEV
31 views17:45
Ochish/sharhlash
2023-01-03 20:30:36
#Диққат_Тарқатинг

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҚИШКИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ ЎЗГАРМАДИ.

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар ўртасида мавсумий Грипп касаллиги кўпайганлиги боис Халқ таълими вазирлиги қишки таътил муддатини 2023-йил 24-январга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар мутлақо асоссиз. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида
бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар
мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар учун 28-декабрдан қишки таътилнинг илк
куни бошланган.Таътил 14 календарь кун,
яъни 10-январгача давом этади.
III-чорак эса 11-январдан бошланади.

@SUBYEKTEV
28 views17:30
Ochish/sharhlash
2023-01-03 13:30:09
#Ибрат_олинг

"Аёлим ўзимга яраша" деб қўяверинг!

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


@SUBYEKTEV
51 views10:30
Ochish/sharhlash
2023-01-03 12:30:39
#Биласизми?

Финляндияда ўқитувчилар қўл кўтармаган ўқувчиларга мурожаат қилишмайди!


Бунинг сабаби ўқувчини синфдошлари
олдида билмаган нарсасини сўраб қўйиб ҳижолат қилмасликдир.
Лекин таълим шунчалик яхшилигидан
барча ўқувчилар қўл кўтаришади.

Ҳа айтганча, у ерда мактабга чиқувчи болалар учун фақат ,,рюкзак" сотиб олинади.
Қолган ҳамма нарса бепул, ҳатто тушлик ҳам
!

@SUBYEKTEV
51 views09:30
Ochish/sharhlash
2023-01-03 09:00:19
#Диққат_Тарқатинг

31 та ОТМда дарс вақти ўзгарди!

Тошкент метрополитенида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, 2023-йил 9-январдан 31 та таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Бу йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида қилинаётгани айтилган!


@SUBYEKTEV
56 views06:00
Ochish/sharhlash
2023-01-03 08:45:18 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (726–сон, 28.12.2022 й.) билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди!

Регламент билан қуйидагилар белгиланди:

Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари;
Ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
Ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талаблар;
Матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.

Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Жумладан, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш мумкин эмас.

Шунингдек, таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ёш тоифасига қараб нашрлар:

1-4-синфлар;
5-9-синфлар;
10-11-синфларга мўлжалланади.

Нашр вазни дарсликлар учун:

1-4-синфлар учун 300 грамдан;
5-6-синфлар учун 400 грамдан;
7-9-синфлар учун 500 грамдан;
10-11-синфлар учун эса 600 грамдан ошмаслиги керак.

1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди.

Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.

@SUBYEKTEV
52 views05:45
Ochish/sharhlash
2022-12-23 20:47:55
#Диққат_Тарқатинг

1-январдан «Chevrolet Lacetti» учун шартнома бериш бошланиши тўғрисидаги хабарлар бўйича изоҳ берилди!

Бугун ижтимоий тармоқларда 1-январдан «Chevrolet Lacetti» автомобили учун шартнома бериш бошланиши бўйича хабарлар тарқалди.

«UzAuto Motors» компанияси ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда ушбу ахборот фейк эканини расман маълум қилди.

@SUBYEKTEV
13 views17:47
Ochish/sharhlash
2022-11-09 23:11:29
#Диққат_Тарқатинг

Фарғона водийси вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шахобчаларининг фаолияти 9-ноябрдан бошлаб вақтинчалик тўхтатилади.

Газ қуйиш шахобчаларининг иш фаолияти қачондан тўлиқ тикланиши номаълум.

Газ қуйиш шахобчалари фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди
.

@SUBYEKTEV
3.3K views20:11
Ochish/sharhlash
2022-11-07 08:01:07
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@SUBYEKTEV
1.9K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-11-07 06:01:14
#Диққат_Тарқатинг

ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК).
Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!

Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "СLICK" тўлов тизими номидан "Бизнинг компаниямиз 10 ёшда. Шу муносабат билан компания маъмурияти АКЦИЯ бошлайди! 900.000 сўм олинг" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

@SUBYEKTEV
2.4K views03:01
Ochish/sharhlash