Get Mystery Box with random crypto!

SUBYEKTIV

Telegram kanalining logotibi subyektev — SUBYEKTIV S
Telegram kanalining logotibi subyektev — SUBYEKTIV
Kanal manzili: @subyektev
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.95K
Kanalning ta’rifi

🌏 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Subyektev_bot
Реклама: @Sub_Rek

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2022-05-25 16:00:57
#Диққат_Тарқатинг

26-май куни Бухоро, Навоий, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари бошқа барча вилоятларда иссиқ ҳаво тўлқини сақланади.

Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълумотида айтилади.

Жануб вилоятларда кун +39 даражагача қизийди. Ҳатто, Фарғона водий вилоятларида ҳам ҳарорат максимумлари +37 даражага кўтарилади.

@SUBYEKTEV
5.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-05-25 15:40:35
Хусусий сектордаги аёлларга декрет пулини буджетдан тўлашга ўтилади!

2022-йил 1-сентябрдан бошлаб, хусусий сектордаги аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қисман давлат буджетидан тўланади. Бунда давлат ҳисобланган нафақанинг фақат минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенг қисмини тўлайди, қолгани иш берувчининг зиммасида қолади. 2024-йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари иш берувчининг зиммасидан тўлиқ олинади.

Батафсил:
https://kun.uz/uz/87570389

@SUBYEKTEV
5.1K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-05-25 10:00:32
​ Бугун, 25-май — телеграмда «синфдошлар», «оқибат йўқолмасин», «узоқлашиб кетмайлик» деган каналлар очиладиган кун.

Шу ўринда синфдошлар ҳақида баъзи маълумотлар:

• Бу сўзнинг маъноси ўзбекчадан таржима қилганда «оқибатсиз», «меҳрсиз» деган маънони билдиради;

Синфдошларга ишлатган билан фойдаси бўлмайдиган сўзлар:

«йиғилайлик», «қачон кўришамиз»;

• Синфдошларни ушлаб турувчи ягона нарса бу — Телеграмдаги гуруҳ ҳисобланади. Лекин гуруҳда ҳам 4 киши ёзади.
Қолганлар шунчаки ўқиб, ёзмайди.

Оқибатли бўлинглар, синфдошлар

@SUBYEKTEV
5.1K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-05-24 20:01:00
Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш тизими қандай ишлайди?

Ўзбекистонда 2021 йилда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 40 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилган.
Бу зўравонликларнинг 87 фоизи оилаларда содир этилган. Бироқ афсуски, ҳар гал аёллар ҳуқуқлари мавзуси у ёки бу сабаб билан кўтарилар экан, бу муҳокамаларни ёқтирмайдиган ва низоларга аёлнинг ўзи ҳам сабабчи эканини уқтиришга уринадиганлар кўплаб топилади.


Батафсил:
https://kun.uz/uz/66453214

@SUBYEKTEV
5.0K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-05-24 07:30:48
Ўзбекистон ҳудудлари йўлларда ҳаракат хавфсизлиги ҳолати бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилади!

Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини тартибга солиш ҳамда “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил:
https://kun.uz/uz/30170148

@SUBYEKTEV
5.1K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-05-24 06:01:23
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
56 прим 1-моддаси.
Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш.


Тошкентда кўчада чеккан одамларни 90 минг сўмдан жаримага тортишни бошланди.

@SUBYEKTEV
143 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-05-23 20:00:42
Узавтомоторс Трекр-2 автомобилини серияли ишлаб чиқаришни бошлайди!

Компания Чевролет Траcкер автомобили сотуви бошланишига 100 кун қолганлигини расман маълум қилди.

Жорий йилнинг 30-август санасидан бошлаб янги авлод Чевролет Траcкер автомобилини харид қилишингиз мумкин.

@SUBYEKTEV
5.0K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-05-23 19:20:47
#Тезкор_Хабар

Спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади!

Ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади.

@SUBYEKTEV
5.0K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-05-23 18:00:07
#Айни_ҳақиқат

Одамлар барибир гапиради...

@SUBYEKTEV
5.0K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-05-23 17:01:12
,,Маймун чечаги" Ўзбекистонга кириб келса, янги карантин чоралари кўришга эҳтиёж борми?

Нурмат Атабеков: «Юртимизга бу касаллик кириб келган тақдирда ҳам бирорта шифохонани мазкур касалликка мослаштириш ёки алоҳида шифохона ташкил этишга эҳтиёж йўқ. Чунки Ўзбекистонда 1980 йилдан аввал туғилганларнинг барчаси касалликка қарши эмланган. Яъни ҳозирда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизида эмлаш орқали иммунитет пайдо қилинган. Биламизки, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди».


@SUBYEKTEV
5.0K views14:01
Ochish/sharhlash