Get Mystery Box with random crypto!

Коллеж ва техникумларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Коллеж ва техникумларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2021/2022-ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларга, истисно тариқасида, имтиҳон топширган фанлар мажмуаси бир хил бўлган касб ёки мутахассисликларнинг вакант ўринларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат этилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси, 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ва 27 та тиббиёт коллежи фаолият юритмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi