Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча Самарқанд вилоятида 50 минг, Фарғона вилояти ва Тошкент | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча Самарқанд вилоятида 50 минг, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида 25 минг, Қашқадарё вилоятида эса 21 минг дозадан зиёд вакцина қўлланилди

10 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 234 785 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 62 720 нафарни,
2-босқич эмланганлар 120 154 нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 911 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 35 845 059 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 197 891 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 11 679 390 нафарни,
3-босқич эмланганлар 5 967 778 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (50 732 доза),
Тошкент шаҳри (25 566 доза),
Фарғона вилояти (25 486 доза)
банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 84,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi