Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар со | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони кескин ошиб, биргина Тошкент шаҳрида 100 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди

2021 йил 10 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195524 (+278) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
13 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
16 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
81 нафари Тошкент вилоятида,
102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
Андижон вилоятида 23 нафар,
Бухоро вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 9 нафар,
Самарқанд вилоятида 7 нафар,
Сирдарё вилоятида 2 нафар,
Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар,
Тошкент вилоятида 52 нафар,
Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 192260 (+284) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1434 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi