Get Mystery Box with random crypto!

Буни билишингиз керак! Рамазон ойида саломатликка эътибор, ай | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Буни билишингиз керак!

Рамазон ойида саломатликка эътибор, айниқса, кучайиши табиий. Шу сабабли саҳарликка қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак, деган савол бугунги кунда долзарб ҳисобланади.


Бу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради:

Саҳарлик қилишдан аввал бир стакан сувга асал қўшиб ичилса, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Дуккакли маҳсулотлардан нўхот, ловия, гречка, перловка истеъмол қилган афзал. Чунки улар организмни тўқ тутиб, ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлади.

Шунингдек, оқсил, енгил ҳазм бўлувчи ёғлар, витамин ва минераллар манбаи бўлган сут маҳсулотларини ҳам рационга киритиш мақсадга мувофиқ.

Саҳарлик пайти чой ва қаҳва истеъмолини камайтирган маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram