Get Mystery Box with random crypto!

#эмлаш2021 CCВ: 2021 йилда 13,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

#эмлаш2021

CCВ: 2021 йилда 13,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда эмланди

Ўтган йилда Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 39 203 933 доза вакцина қўлланилди.

Ўтган йилда тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 63 фоиздан ёки 13,5 миллион нафардан ошди.

Тўлиқ эмланлганларнинг:
852 574 нафари 65 ёшдан ошганлар,
427 833 нафари тиббиёт ходимлари,
431 274 нафари мактаб ўқитувчилари,
167 064 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
828 103 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир.
Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятда 1 765 228 нафар фуқаро тўлиқ эмланган. Коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 74 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi