Get Mystery Box with random crypto!

Халқимизнинг тиббиёт ходимларига меҳри, ҳурмат ва эътибори юкс | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Халқимизнинг тиббиёт ходимларига меҳри, ҳурмат ва эътибори юксак. Уларнинг фидойи меҳнатларини эса ҳеч нима билан қиёслаб бўлмайди.

Айниқса, барчамиз қадрдон оила даврасида Янги йил байрамини хурсандчилик билан қарши олаётган мана шундай дамларда “Тез ёрдам” ходимлари эл саломатлиги йўлида кунни тунга, тунни тонгга улаб, сидқидилдан хизмат қилаётгани ҳар қандай эътирофга лойиқ.

Хусусан, байрам ва дам олиш кунларида мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси ва CALL-марказ ходимлари аҳолидан бўладиган чақириқларга ўз вақтида жавоб бериш ва уларга биринчи тиббий ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида сидқидилдан меҳнат қилаётир.

Бир сўз билан айтганда, ушбу фидойи касб эгалари эл корига ярашдек эзгу хислатларни яна бир бор амалда намоён этмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Буни эса қуйидаги видеолавҳани томоша қилиб, ўзингиз ҳам амин бўласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi