Get Mystery Box with random crypto!

​ Мамлакатимизда жами 38,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фо | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Мамлакатимизда жами 38,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

25 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 179 801 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 28 629 нафарни,
2-босқич эмланганлар 103 354 нафарни,
3-босқич эмланганлар 47 818 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 500 956 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 731 044 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 133 697 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 636 215 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (31 836 доза),
Тошкент шаҳри (23 938 доза),
Фарғона вилояти (21 280 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,3 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 61,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi