Get Mystery Box with random crypto!

ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 3 мингтага яқин | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 3 мингтага яқинлашди

Шу кунгача давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига йўлланган мурожаатлар сони 2919 тага етди.

Улардан:

70 фоизи
ўз ечимини топди,
30 фоизи ижро жараёнида.

Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг:

660 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
144 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
141 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига дахлдор масалалардир.

Тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам мурожаатлар келиши давом этмоқда.

Мурожаатларнинг катта қисми Тошкент шаҳри (184 та), Наманган (176 та), Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятлари (139 тадан) ҳиссасига тўғри келади.

Юқоридаги видеолавҳада очиқ мулоқотга қизғин тайёргарлик жараёни ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi