Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармо | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев деонтология ва тиббий этика қоидаларига зид равишда тиббиёт ходимини куракдан турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси