Get Mystery Box with random crypto!

Куни кеча Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси томонидан Бут | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Куни кеча Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси томонидан Бутунжаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда юртимиздаги 200 нафардан ортиқ ёш нейрохирурглар учун махсус ўқув курслари ўтказилди.

Нейрохирургия соҳасидаги ёш мутахассисларга замонавий билимларни етказиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “устоз-шогирд” муносабатларини ўрнатиш, илмий устахоналар ташкил қилиш, назария ва амалиётни уйғунлаштириш каби мақсадларга қаратилган мазкур тадбир доирасида хорижий давлатлардан таклиф этилган 20 нафарга яқин соҳанинг етук олимлари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram