Get Mystery Box with random crypto!

Беморга бериладиган рецептда қандай маълумотлар акс этиши кера | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Беморга бериладиган рецептда қандай маълумотлар акс этиши керак?

Рецепт ―
шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратларини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги электрон ёки ёзма шаклдаги кўрсатмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган низомга мувофиқ:

Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасини халқаро патентланмаган номи, экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари таркибидаги дори моддаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, дори воситаларининг озиқ-овқат истеъмолига қараб оқилона қўлланиши (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда иловадаги рецепт бланкаси шаклида берилади.

Бунда, рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Даволанаётган беморга (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахсларга) дори воситаларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube