Get Mystery Box with random crypto!

Диққат эълон! 'Заковат' интеллектуал клуби томонидан тиббиёт | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Диққат эълон!
"Заковат" интеллектуал клуби томонидан тиббиёт ходимлари ўртасида Ибн Сино кубоги ўтказилади

Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–96-сонли қарорида аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан турли соҳа вакиллари ўртасида мунтазам равишда интеллектуал ўйинлар ташкил этиб келинмоқда.

Шу мақсадда 2023 йилнинг август ойида юртимизда фаолият кўрсатаётган давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ходимлари жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Ибн Сино кубоги мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

Бунда жамоа аъзолари айни бир тиббиёт муассасаси ёки ташкилотида ишлаши талаб этилади.

Мусобақада фақат шифокорлар эмас, балки ҳамшира, фельдшер ва фармацевт каби тиббиёт соҳасининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, бирор тиббиёт муассасасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган талабалар ҳам қатнашиш имконига эга.

Турнирда иштирок этиш учун жамоалар Кубок низомига 1-иловада (https://t.me/zakovat/10039) келтирилган ариза намунасини тўлдирган ҳолда тиббиёт муассасаси раҳбари имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан биргаликда shifokor@zakovat.tv электрон почтасига ариза юборишлари кифоя қилади.

Турнир 2 та босқичда бўлиб ўтади:

1-босқич — ҳудудий саралаш босқичлари;
2-босқич — Республика босқичи.

Республика босқичида ғолиб бўлган жамоаларга смарт телевизорлар топширилади!

Ҳудудлардан иштирок этадиган жамоалар аъзоларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиш, меҳмонхона харажатлари “Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан молиялаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram