Get Mystery Box with random crypto!

ССВ: Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида “Тез ёрдам”га қанча ёл | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида “Тез ёрдам”га қанча ёлғон чақириқ келиб тушди?

Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, "103" бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади.

Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

— 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида “103” хизматига жами 1752 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Мазкур кўрсаткични 2022 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 975 тага камайганини кўриш мумкин. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан бундай мурожаатларнинг биттаси ҳам кўп.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 325 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти қайд этилди — 284 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 248 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ssvuz|
@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram