Get Mystery Box with random crypto!

Бугун кутилмаганда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошк | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Бугун кутилмаганда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига борди.

Вазир ушбу муассасада бир неча йилдан буён ҳалол меҳнати орқали халқимиз эътирофига сазовор бўлиб келаётган шифокор Жамшид Саидов қабулига бориб, бемор болажонларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбатлашди.

Шунингдек, ушбу шифокорга “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали шу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram