Get Mystery Box with random crypto!

Эртага Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказ | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Эртага Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг янги биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми бошланади.

Тадбирга Россия, Германия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.

Анжуман кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram