Get Mystery Box with random crypto!

ССВ: Вазир Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Вазир Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида маъруза қилади

Шу йил 21-30 май кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси бўлиб ўтади. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо 194 та мамлакатнинг делегатлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам мазкур нуфузли тадбирда ўз маърузаси билан қатнашади.

Хўш, ушбу йиғилишда қандай глобал масалалар муҳокама этилади? Унинг доирасида ташкил этиладиган давра суҳбатлари кун тартибидан қайси долзарб мавзулар жой олган?

ССВ Матбуот хизматининг Женева шаҳридан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram