Get Mystery Box with random crypto!

​ССВ: Тошкентда 12 та давлатдан келган 120 нафар бўлажак стома | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Тошкентда 12 та давлатдан келган 120 нафар бўлажак стоматологлар беллашди

Тошкент давлат стоматология институтида VI халқаро стоматологлар Конгресси бўлиб ўтди.

Анжуманда Европа Иттифоқи давлатлари, Туркия, Корея, Ҳиндистон ва МДҲ мамлакатларининг 100 дан ортиқ етакчи мутахассислари иштирок этиб, ташхислаш ва даволашнинг энг янги усуллари, илм-фан ва таълим йўналишларидаги замонавий тенденциялар, хусусан, биотиббиёт инженерияси, ахборот ва виртуал технологиялар каби соҳаларни тиббиёт билан интеграцияси каби масалаларда мулоқот қилди.

Анжуман аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов онлайн тарзда сўзга чиқиб, мамлакатимизда стоматология йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида таъкидлаб ўтди.

Тадбирга нафақат олий таълим муасасалари, балки илмий марказлар, ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, профессионал таълим масканлари ходимлари ҳам жалб этилди.

Анжуман дастуридан икки йўналишда халқаро олимпиада ҳам ўрин олди:

“Терапевтик стоматология” йўналишида Германиянинг стоматологик ускуна ва материаллар ишлаб чиқарувчи “Mega Denta” компанияси томонидан анъанавий “Мега мастер” XII халқаро талабалар олимпиадаси;

“Болалар стоматологияси” йўналишида — АҚШнинг “Colgate-Palmolive” компанияси билан ҳамкорликда халқаро талабалар олимпиадаси.

Бу йилги халқаро танловларда АҚШ, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия каби давлатларнинг 12 етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг 120 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, конгресс доирасида маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан ёш мутахассислар ва талабалар учун 20 га яқин маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Мазкур машғулотлар Германия, Италия, Корея, Россия каби давлатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналари вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Халқаро конгресс давомида Тошкент давлат стоматология институти дунёнинг қатор тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram