Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаг | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация АҚШга сафари доирасида навбатдаги мулоқотни Небраска университети раҳбарияти билан ўтказди.

Хусусан, университетнинг Омаха шаҳрида жойлашган Тиббиёт марказида ўтказилган учрашувда соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қўшма клиник тадқиқотлар олиб бориш, университет инновацион ўқитиш методикаларини мамлакатимизда жорий этиш, ҳамкорликда симпозиум, конференциялар ўтказиш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Якунда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Небраска университети ўртасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.

ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз боради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram