Get Mystery Box with random crypto!

​ ЖССТ: Пандемия тугади, коронавирусга қарши кураш эса давом э | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ЖССТ: Пандемия тугади, коронавирусга қарши кураш эса давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси тугатилгани эълон қилинди. Аммо бу хавф тўлиқ чекинганини англатмайди.

Сўнгги тадқиқотлардан бирида ЖССТ экспертлари 139 та мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилди. Мутахассислар хулосасига кўра, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятидаги узилишлар пандемия бошланганидан уч йил ўтиб, аста-секин тикланмоқда.

Бу борада муаммоларга дуч келаётган давлатлар сони 25 фоиздан ҳам камроқ. Ваҳоланки, 2020 йил июль-сентябрь ойларида мазкур кўрсаткич 59 фоизга тенг эди.

Ҳисоботда қайд этилишича, вирус бундан кейин ҳам сақланиб қолади. Давлатлар худди бошқа юқумли касалликлар сингари у билан мунтазам ва тизимли курашишга мослашиши керак.

Ўз навбатида, дунё олимлари инфекция ва унинг янги мутацияларига қарши самарали дори воситаларини яратиш устида изланишларни тўхтатгани йўқ.

Жумладан, ЖССТ ва унинг ҳамкорлари томонидан ўтказилаётган “Solidarity” халқаро клиник синовига 52 мамлакатдан икки минг нафар олим жалб этилган. Тадқиқотда 14 мингдан зиёд бемор иштирок этяпти.

Олимлар гуруҳи яқин истиқболда СOVID-19га қарши самарадорлиги юқори бўлган янги дорилар яратилишини ишонч билан таъкидламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram