Get Mystery Box with random crypto!

ТАЙИНЛОВ Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги ра | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ТАЙИНЛОВ

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуганиев Улуғбек Абдуфаттохович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У. Абдуганиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Бекобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида жарроҳ-шифокор сифатида бошлаган.

Кейинчалик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг катталар қабул бўлими ва жарроҳлик бўлими жарроҳи, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси хирургия бўлими шифокори, Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари каби вазифаларда хизмат қилган.

39 ёшли У. Абдуганиев тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятида шўъба бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram