Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида “Болалар — бизни | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида “Болалар — бизнинг бахтимиз!” шиори остида саломатлик акцияси ташкил этилди.

Тадбирга хорижлик етакчи мутахассислар жалб этилиб, унинг дастлабки кунида россиялик моҳир болалар жарроҳи Юрий Козлов туман ва шаҳарлардан келган 50 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказди.

Текширув давомида кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ҳамда анаректал урологик соҳаларда учрайдиган туғма нуқсонлар бўйича болаларга аниқ ташхис қўйилиб, беморларни оператив даволаш чоралари кўрилди.

"Sevimli" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу акция тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram