Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_хабари Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 декабрь ку | Talabalar uchun

#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 декабрь кунига белгиланди

Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини жорий йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
● “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
● “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси, адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилиши ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot