Get Mystery Box with random crypto!

Боланинг қўл оёқлари музлаб, тана ҳарорати кўтарилса, нима қил | КЎП НАРСАНИ БИЛИШНИ ХОХЛАЙМАН

Боланинг қўл оёқлари музлаб, тана ҳарорати кўтарилса, нима қилиш керак?

Шифокор Муҳсина Умарова:

Белгилари:
оёқ-қўлларда титроқ билан бирга келадиган қаттиқ совқотиш;
рангпар тери;
муздек қўл ва оёқлар;
лабларда, кафтларда кўкариш;
юрак уришининг тезлашиши;
заифлик, безовталик
тез-тез, оғир нафас олиш.

Чақалоқлар учун бу каби иситма ҳолати жуда хавфлидир, чунки чақалоқнинг терморегуляция тизими ҳали шаклланмаган бўлади, шунинг учун организмнинг инфекцияга қандай муносабатда бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Агар чақалоқнинг иситмаси титроқ, совқотиш билан бирга кузатилса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.

Юқори ҳароратда болаларга биринчи навбатда спазмни йўқотадиган бирор восита берилади, бу қон томирларини кенгайтиришга ва табиий терлашга ёрдам беради. Кейин кўрсатмаларга мувофиқ қатъий дозага риоя қилган ҳолда препаратларни бериш мумкин. Қон айланиши учун қўл ва оёқларни ишқалаб, пешонага нам сочиқни қўйиш ва кўпроқ суюқлик ичириш мумкин.


https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w