Get Mystery Box with random crypto!

Қайси соҳада бўлишидан қатъи назар кишида илм бўлса унинг елка | .

Қайси соҳада бўлишидан қатъи назар кишида илм бўлса унинг елкасидаги юк оғирлашиб бораверади. Илм кўпайган сари оғирлик миқдори ҳам ортади. Баъзида эса бу юк нафақат елкани, юракни ҳам эза бошлайди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсам, демократия аслида қандай бўлиши, бундай жамиятда ҳукумат бошлиқлари қандай бўлишию, халқнинг қандай яшаши ҳақида қандайдир билимга эга бўлгунингга қадар доим қандай бўлса шу тўғри деб билгансан. Бу борада керакли билимларни олгандан кейин эса сен яшаётган жамиятда ҳаммаси ҳам ўз ўрнида эмаслигини тушундинг. Имкон қадар буни тузатиш учун ҳаракат қилдинг. Кучинг етмаса, адолатсизликларни кўриб хўрсиниб қўйдинг. Илминг даражасида ҳолатни таҳлил қилдинг. Кўксингда нимадир ачишди. Чунки зулмат ичида ўтирган ҳолатда чироқни қандай ёқиш мумкинлиги ҳақида илминг бўлсаю, бунга йўл қўйишмаса, руҳинг азобланади, ич-этингни емирасан.

Ҳаммаси керагидан ортиқ даражага етганда эса "бореее" деб қўл силтайсан ва сендан кейинги авлод ҳам шундай яшашга маҳкум. Кучинг етса, охиригача кураш. Лекин мағлубиятинг тайин бўлса, яхшиси ҳозир ўқиганларингни унут. Ўзингни қийнама, бари фойдасиз...

@soliyev