Get Mystery Box with random crypto!

Одамларга ўзингга тегишли хулоса ва фикрларни айтсанг, буни на | .

Одамларга ўзингга тегишли хулоса ва фикрларни айтсанг, буни насиҳат ўрнида қабул қилишади. Кўпчилик кишиларга эса насиҳат ёқмайди. Аммо ўзингга тегишли гапни бирор буюк аллома, таниқли шахс номидан айтсанг, одамлар бунга қонун-қоида, чин ҳақиқат сифатида қарайди. Бу гапни ҳақиқатан ўша одам айтганми, йўқми текшириб ҳам ўтиришмайди. Муаммо ҳам шунда: биз фикрлар, қарашларга эмас, шахсларга эътибор қиламиз. Ҳақ гапни оддийроқ одам айтса, унинг гапи ҳам оддийга айланади. Баъзида эса таниқлироқ одам аҳмоқона гап айтса ҳам унинг гапи қарсаклар билан қабул килинади.

Қисқаси, одамларга ижтимоий келиб чиқишига қараб эмас, дунёқараши, савияси, фикрларига қараб баҳо бериш керак.

@soliyev