Get Mystery Box with random crypto!

ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ! Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилг | Солиха аёл

ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир) ёғдирдик …” Қоф сураси, 9-оят.

Ёмғир Аллоҳ таолонинг фазли-раҳмати бўлгани учун ёмғир ёғаётган пайтда қилинган дуонинг ижобат бўлиши умид қилинади. Шундай экан, ёмғир томчилаб турган пайтда ўзимиз учун муҳим бўлган нарсаларни Аллоҳ таолодан сўраб олишимиз мақсадга мувофиқдир:

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарса рад қилинмайди; Азон пайтида ҳамда ёмғир ёғиб турган пайтда қилинган дуо (рад қилинмайди), дедилар”.
Имом Ҳоким ва Тобароний раҳматуллоҳи алайҳлар ривоят қилишган. Саҳиҳ.

* Айни пайтда ана шундай катта имкониятлар қаршисида турибмиз! …
Қудратуллоҳ Сидиқметов

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Solixa_ayollarga