Get Mystery Box with random crypto!

Аёл киши куйдирги бўлади. «Яхши»си қадрламаганингиз учун ( таш | Солиха аёл

Аёл киши куйдирги бўлади. «Яхши»си қадрламаганингиз учун ( ташлаб кетиб ) куйдиради, «ёмон»и қадрлаганингиз учун ( ҳаддидан ошиб ) куюктиради.

Мувозанатни ушлай билиш ҳам санъат.
Ушлай олмадингизми ўзингиздан ўпкаланг...
Аёл қийшиқ қовурғадан яратилган. Ўзининг “қийшиқ“лигини тўғрилик деб билади. Чунки фитратан асос шундай. Шунинг учун тарбиялаш учун бўлса ҳам айблаш катта Хато! Айблангани сайин қайсарлигу тентакликлари ортаверади.

Ҳар қандай аёлнинг ичида камчиликларнинг ҳар турлисидан бўлади.

Фақат ҳар кимнинг ботинида беркиниб ётади. Яъни қусур ҳаммада ҳам бор, бироқ, фаросатининг даражасига кўра нуқсонларини кўрсатишга ҳаё қилади холос...

Аёл ҳуда-беҳуда айбланмаса яширин қусурлари то қабригача зоҳирига чиқмай, кўриниш бермай ўтиши мумкин.
Айбловлар эса шу қусурларни қўзғатиб
юборади.

Аёлнинг ёмонлигини ҳеч қачон ўзига исботлашга уринманг. Тарбияламоқчи бўлсангиз фаросат ва меъёрдан чекинмаган ҳолда, фазилатли эканлигини моҳирлик билан ўзига исботланг. Шунда қусурлари ўз-ўзидан тарбияланади. Яъниким, фазилатли эканлиги эътироф этилган аёл, ботинидаги ухлаб ётган иллатларини кўрсатишдан номус қилади.

Бекорга айтилмаган, жиннини жинни деса, жиннимасман дея осмон бўйи сакрабди, деб...

Диққат ила ўйланг!
Бунда ким жинни?!
Жиннилигини ўзи билмаган ҳолда "осмон бўйи" сакраган одам жинними, ёки ақли расо бўлгани ҳолда жиннилиги аниқ бўлган одамнинг ақли заифлигини юзига солиб жазавага туширган одам жиннироқми?!

Бир файласуф айтган: тортишиб, ниманидир исботлашга эришган кимса эмас, ҳақиқатни билсада, баҳслашишдан тийилган киши донодир.

Яна бир файласуф : мен кимнидир, қачондир айблаган бўлсам 20 йилдан кейин ҳам жабрини тортганман, деган эътирофни таъкидлаган.

Динимизда гумон ҳаром қилинган. Инсонга нисбатан қўлланган нотўғри гумон ҳам мудраган иллатларнинг уйғониб кетиши, ёки умуман бўлмаган қусурларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади.

Яшашимизни осонлаштиришимиз учун файласуф, ёки ақли дониш бўлишимиз шарт эмас аслида. Шаъриатда ҳаром қилинган биргина шу гумондан тийилишимизнинг ўзида қанчалар катта ҳикмат-у, хотиржамлик, енгилликлар бор биз учун...

Роббимиз барчамизни бадгумонликлар ва унинг ортидан келадиган надоматлардан Ўзи асрасин...
#Muzdalifa