Get Mystery Box with random crypto!

Туморча ортидаги табассум Эндигина Москвага келган кезларим э | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Туморча ортидаги табассум

Эндигина Москвага келган кезларим эди. Тунгибирлар чамаси Москва кўчаларида юрарканман бирқизни қаттиқ бақирган овозини эшитиб қолдим Усоф рус тилида "Ёрдам беринглар Мен ҳали ёшман,илтимос, менга тегманглар!”- дея бақирарди. Ўзбекэмасманми, орим қўрқувимни енгиб овоз келаётгантомонга югурдим. Одатда ҳаёлимга келган биринчификр мени алдамасди, бу сафар ҳам панд бермади,
ўйлаганимдек тўлачадан келган икки нафар йигитқизни зўрлашга уринарди. Оғзидан сўлаги оқибатрофни назоратсиз қолдирган йигитлар атиги уч-тўрт метр қолгандагина мени пайқашди. Бироқ, кечэди, сабаби йигитлардан бири менга қайрилишибилан башарасини бежашга улгургандим. Ўзбекйигитининг муштини татиб кўрмаган чоғи, зарба натижасида ҳушидан кетди. Иккинчиси эса менгақарата мушт сермаганида унинг қўллари ҳаводақолиб кетди. Бу вақтда унинг ҳам жойини тўшашгаулгургандим. Бурнини устидан бориб тушганмуштимдан бурни синди чоғи, оғриқдан ўкирибюборди. Нафсини қондириш қимматга тушганлигианиқ эди. Иккаласини ҳам бир ёқли қилгач бурчакда
юзларини яширганча йиғлаб ўтирган қизга яқинлашдим. - Қўрқма, ҳаммаси ортда қолди,- деятинчлантириб ўрнидан турғизганимда унингкийимлари йиртилганини пайқадим. Устимдагипиджагимни ечиб қизни устига ташладим. Шутариқа уни уйигача кузатиб қўйдим. Уйи ёнигаяқинлашганимиздагина у ўзига келишнибошлаганди. Исмини сўрадим. Жилмайибгина
"Анна”- деб жавоб берди. Бироз жимликдан сўнг уҳам исмимни сўради. - ... ,- деб жавоб бердим. Ужилмайди. Кулгуси ўзига ярашганлиги учунми ёкижилмайганида ўта ёқимтой қизга айланганлигисабабми. - Жилмайганингда ўзгача кўринаркансан,- дедим, мен ҳам табассумга ҳаракат қилиб. - Раҳмат,- деди у. Уни уйи ёнига қўйиб қайтарканман,ортимдан Аннани ёқимли овози янгради. - Эй,шошма! Ахир мени номусимни сақлаб қолганйигитни қайси милатдан эканлигини айтмадинг-ку?
Унга қайрилдим... ва ғурур билан "Ўзбекман!”- дедим. У яна жилмайиб "Раҳмат"- деди. Мен кетдим. Ундан хотира бўлиб фақатгина ширин жилмайиши қолди. Орадан икки йил ўтди. Уйга қайтиш учун билет олдим. Кутилмаганда ойимнингмазаси бироз қочганлиги бунга сабаб бўлди. Аксигаолиб ҳисоб рақамимдаги картада ҳам билетга ярашапул қолганди холос. "Қўшимча пул бўлганида – ёмон бўлмасди”- деган ўй ўтди ҳаёлимдан. Ҳаёт ахир,баъзан пулинг бўлади, баъзан эса йўқ. Иложсизсумкамни елкамга илганча Аэропорт томон йўлолдим. Кетаяпман-ку, кайфиятим йўқ, ҳаёлимамжойида эмас. Ҳаёлан кўчани кесиб ўтаётганвақтимда қаршимдан келаётган машинани кўрмайқолибман, қаттиқ тормоз овозидан кейингинаёнимга машина келиб тўхтаганини пайқадим. Одатда анчайин хушёр йигитман, бироқ бу сафарнима бўлганини ўзим ҳам сезмай қолдим. Рулда аёлкиши экан. У машинадан тушиб мени койимоқчи, уришмоқчи бўлди.. ва жим бўлиб қолди. Сабаби –койилиши керак бўлган инсон бир маҳаллар униномусини сақлаб қолган йигит эди. Мени кўргач...
"Сен”-деди, ҳайратини яширолмаган Анна. - Ҳа менман,- дедим кутилмаганда уни кўриб қувонганимдан. - Эҳ, Ўзбек, Ўзбек! Сени қайта учратишни тақдирдан сўрагандим, бугун нолаларимни эшитди чоғи сени менга қайта рўбароқилди. - Яхшиям тақдирга ишонасан,- дедим ёнимгакелган Аннага қарата. - Ким айтди мени тақдиргаишонади деб? - Тақдирга ишонмаган қиз тақдирданмени сўрармиди?- дедим кулиб. - Билмадим... Келяхшиси бошқа масалада гаплашайлик. Ундан кўраўзингдан гапир. Ишларинг қанақа, жойидамиҳаммаси? - Мана кўриб турибсанку,- дея елкамдаги сумкага ишора қилдим. У ҳам тушунди чоғи. - Кетаяпсанми?- деди хўмрайибгина. - Ха, кетмасамбўлмайди, вазият шуни тақозо қилиб қолди. - Эндитопганимдая... - Хафа бўлма Анна, шунисига ҳамшукр қил, йўқса умуман учрашмасданам кетибқолишим мумкин эди. - Ҳм,- деди ҳалигача чеҳрасиочилмаган Анна,- Унда машинага ўтир, ўзим сени Аэропортгача кузатиб қўяман. Йўқ десам хафа бўлиши аниқ эди. Беихтиёр унинг машинасига ўтирдим. Бироз жимликдан сўнг у учишимга қанчавақт қолганини сўради. - Икки соат,- деганимданкейин, - Улгурамиз,- дея машина рулини бошқатомонга бурди. - Тинчликми?,- дедим таажубланиб.
- Тинчлик,- деди кўзини қисиб. Ортиқ ҳечнима демадим. Манзилга борганимизда эса Анна менгамашинада уни кутиб туришимни илтимос қилди. Уқаерларгадир