Get Mystery Box with random crypto!

Ўлмай туриб кўмилган синглим!..» Синглим Нозиманинг юраги бол | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Ўлмай туриб кўмилган синглим!..»

Синглим Нозиманинг юраги болалигидан вақти-вақти билан хуруж қилиб турарди. Уни доимий равишда текшириб турадиган шифокор: «Юрагидаги хасталик туғма, унга даво йўқ. Аммо доимий муолажа ва яхши эътибор туфайли касаллик зўрайиб кетмаслигига эришсак, умрини узайтиришимиз мумкин, холос» деганди. Шунинг учун ҳам онам уни ҳеч қачон ёлғиз қўймас, муолажаларини канда қилмас, ҳатто тунлари ҳам уни ўзи билан бирга олиб ётарди. Бирор иш билан банд бўлиб қолганида эса уни ёлғиз қолдирмаслигимизни тайинларди. Синглимнинг ўзи ҳам ёлғиз қолишни истамас, кўпчилик бўлиб ўйнашни хуш кўрарди. Мактабга мунтазам юбора олмасдик. Тез-тез касал бўлгани сабаб синф раҳбари ўқитувчиларни уйимизга юбориб турарди.
Нозима ана шу зайлда улғайди. У 17 ёшга кирганида кўринишидан шунчалар соғлом ва тетик эдики, кўрган кишининг ҳаваси келар ва унинг касал эканлигига ҳеч ким ишонмасди.
Ташқаридан қараганда, соғлом ва бақувват, боз устига чиройли синглимни сўраб, хонадонимизга совчилар кела бошлади. Аммо шифокорлар ота-онамга: «Қизингиз турмушга чиқиши мумкин, бироқ фарзанд кўра олмайди», дейишгани боис келган совчиларга рад жавоб бериларди.
Шундай кунларнинг бирида синглим мактабдаги битирув оқшомига тайёргарлик кўраётган синфдош ўртоқлари билан мактаб фаоллар залида қолишни сўради. Онам унинг раъйини қайтармади, аммо унга энг яқин дугонасини бириктириб қўйди. Синфдошларининг бири қўшиқ куйлар, бири шеър айтар, бошқа бир гуруҳи эса қизиқарли саҳна кўриниши тайёрлаётганди. Синглим эса рақсга тушишни ўз зиммасига олибди.
Хуллас, шу кун келди. Мактабда сўнгги қўнғироқ бўляпти. Мактаб ҳовлиси ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар билан лиқ тўла. Битирувчилар бирин-кетин тайёрлаган қўшиқ, рақслари ва саҳна кўринишларини намойиш эта бошладилар. Кутилмаганда маҳзун, аммо жуда ёқимли куй таралди. Синглим раққосалар либосида даврага чиқиб келди. У рақсни шунчалар берилиб ижро этдики, тадбирга келганларнинг барчаси лол бўлиб қолди. Ёнимда туриб синглимни кузатиб турган онажоним эса қувончдан йиғлаб юборди.
Синглимнинг юзи бахтиёрликдан ял-ял ёнар, кўзлари эса қувончдан порлаб турарди.
Тушга яқин уйга қайтганимизда ҳам синглимнинг ҳаяжони босилмаган, байрам яхши ўтганини, ўзи ҳам яйраб рақсга тушганини такрор ва такрор гапираверарди. Гўё бир лаҳза ичида у бутунлай соғайиб кетгандек эди.
Нозиманинг қувончи узоққа бормади. Тушдан кейин, соат иккиларда тоби қочиб қолди. У қаттиқ ҳансирар ва зўрға нафас оларди. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирдик. Синглим эса ҳушидан кетди. Қанчалик уринмайлик, ўзига келмади. «Тез ёрдам» машинасида келган шифокор синглимизни текшириб кўргач, ҳаммамизни ларзага келтирадиган хабарни айтди: «Қизингизга энди ёрдам бера олмаймиз… Бандалик экан, сабрли бўлинглар!» Ҳаммамиз дод солиб қолавердик.
Ёз энди бошланган бўлса-да, кун жуда иссиқ, гўё бутун олам оташ бўлиб ёнарди. Шу сабабли ҳам қишлоқ оқсоқоли ота-онамга «Майитни эртага қолдириб бўлмайди, тезроқ тайёргарлигингизни кўринг», деди.
Нозимани сўнгги манзилга кузатиб қайтаётганимизда эса ҳаёт гўё тўхтаб қолгандек эди.
Тўнғич акам Салоҳиддин синглимни жуда яхши кўрарди. Унга меҳри бўлакча эди. Айрилиқ унга қаттиқ азоб бераётгани боис туни билан мижжа қоқмай, ҳовлида юриб чиқди ва тонг отар-отмас, шошилганча қабристонга бориб келишини айтиб, чиқиб кетди. Лекин кетганига анча вақт бўлганига қарамай, ҳалигача ундан дарак йўқ эди.
Телефон қилсак, қўл телефони ҳам ўчиқ. Отам хавотирланиб: «Бировинг қабристонга бориб кел! Аканг бора солиб қайтаман, деганди-ку?!» деди. Мен бошқаларни кутиб ҳам ўтирмай, зудлик билан қабристонга жўнадим.
Қабристон жимжит, фақат синглимнинг қабри олдида кимдир куймаланарди. Югуриб борсам, акам беҳуш ётибди, қабристон қоровули эса уни ўзига келтиришга уринарди. Мен ҳам ёрдамга шошилдим. Акам бироздан кейин ўзига келди, аммо хаёли паришон эди. Кўзларини бир нуқтага қадаганча: «Билмай қолибмиз, сени тириклай кўмибмиз, бизни кечир, сингилжон, шошиб қолибмиз!» дея зўрға пичирларди.
У билан овора бўлиб, эътибор бермаган эканман. Акам тикилиб турган томонга қарадим-у, ҳайкалдек қотиб қолдим. Синглимнинг қабри очилган. У ўра