Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳалиги аёл бўлим раҳбари, исми Лобар экан. Тунда тилхат ёзди | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Ҳалиги аёл бўлим раҳбари, исми Лобар экан. Тунда тилхат ёздим. Раҳмат ёздим, дуо ёздим... Ўша аёлнинг иш столи устига қўйдим. Қулоғимдаги зиракларимни ҳам... Эртасига пешинда аэропортда назорат йўлагида кимдир қўлимдан тутди. Яна ўша иссиқ кафт. Зиракларимни қўлимга тутди. Бир қанча дори-дармон ҳам бор эди.
Улғайдик. Қанча йўллар босдик, қанча яхши- ёмон кунлар бошимиздан ўтди. Кўп одамлар йиқилганда суядим, кўп аёлларнинг кўзидан оққан ёшларига кафтимни тутдим, бошини силадим. Барибир, барибир ўша кун, ўша тун, ўша юртда титраб турган вужудимни бағрига маҳкам босган, қўллари билан нон едириб, иссиқ чой ичирган аёлнинг савобини топа олмагандекман. Унинг яхшилиги осмонларга тенг эди.
Таътилга чиқсам, бу йил ўша фариштали аёлни, албатта, излаб бораман... Ўша иссиқ кафтларини кўзларимга суртаман, “СИЗ МЕНИНГ ОПАМСИЗ... дейман.
Мунаввара Усмонова

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK