Get Mystery Box with random crypto!

​​Ана шу суяклар, бош чаноқлар орасидан сузиб чиққан балиқларн | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Ана шу суяклар, бош чаноқлар орасидан сузиб чиққан балиқларни кўрганингда томоғингга ёнғоқдай нимадир тиқилиб қолганга ўхшайди. Худди сув эмас, суяклари оқаётгандай туюлади. Ухласам кўзимга фақат шулар кўринади. Булар балки бир кезларда шу воҳани душманлардан ҳимоя қилган паҳлавоннинг боши ёки ўн гулидан бир гули очилмаган болакайнинг панжаларидир. Нима бўлганда ҳам инсоннинг сўнгги манзили тупроқ остида. Кафтимиздаги тупроқни дуо ўқиб ташлашдан кутган мақсадимиз марҳумга у дунёда осойишталик тилаш эмасми?!
Кўрсичқон қабрнинг ёнидан сакраб чиқиб чор атрофни зийрак кузатади. Елинларини аранг кўтариб бораётган сигирнинг орқа туёғи жажжи қабрга ботиб қолди.. Одатда, норасидалар вафот этса ёдгорлик ўрнатмаймиз, «учиб кетади» деб. Шу аснода болакай билан бирга унинг ҳеч кимга айтиб улгурмаган сирлари, орзу-армонлари қўшиб кўмилганлигини биз катталар хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Қанийди, ҳеч бўлмаса шу покдомон, суқсурдек тоза гўдакларнинг мозори оёқ-ости бўлмаса…
Қален Сидиқова. 
Қирғизчадан Турсунбой Адашбоев ўгирди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK