Get Mystery Box with random crypto!

ҒАЛАТИ ТАКСИСТ (Бир аёл реал ҳикояси)... Кечки пайт тўйда | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

ҒАЛАТИ ТАКСИСТ

(Бир аёл реал ҳикояси)...

Кечки пайт тўйдан қайтаётгандим. Ясаниб олганман. Тезроқ уйга етиб олиш ниятида таксига ўтирдим. Йўлда таксичи бошқа йўлга буриб кетди. Бошида хаёл билан эътибор бермабман. Қарасам зимистон кўчалар, қаергадир кетяпмиз. Юрагим гупиллаб ура бошлади. Сўз айтай десам оғзим қуриб қолган. Таксичи кўп гаражлар бор жойга кирди. Мени эса титроқ босди. У бир гараж олдида тўхтаб кўзойнагини ечди, чуқур нафас олди. Мен тушиб қочиш пайида эдим, бироқ қўл оёқларим ҳаракатланмасди қўрқувдан. Таксичи орқани кўрсатувчи кўзгуга қараганида нигоҳларимиз тўқнашди. Менинг кўзларимда қўрқув. Уникида... эса....даҳшат