Get Mystery Box with random crypto!

​​ Шарпа (воқеий ҳикоя) Хосиятхон ёшлигидан ўзида қандайдир | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​ Шарпа (воқеий ҳикоя)

Хосиятхон ёшлигидан ўзида қандайдир ғайритабиий хислат борлигини ҳис қилар, лекин бунинг нима эканлигини билмас эди. У атрофда аллақандай шарпалар борлигини, улардан бири эса доим унинг оркасидан эргашиб юришини ҳис қиларди. Бу ҳолатни ота-онасига айтганда аввалига улар ҳазилга олиб кулишди. Кейин эса дадаси унга ҳар қанақа ишни Аллоҳнинг номини зикр қилиш билан бошлашни ва қуръон оятларини ўқиб юришни қаттиқ тайинлади.
Вақт ўтиб Хосиятхон улғайди, медицина билим юртида ўқиб ҳамширалик касбини эгаллади. Ўқишни битириб ҳамшира бўлиб ишлай бошлади. Уйларидан совчиларнинг кети узилмай қолди.
Ота-онасининг қаршилигига қарамасдан ўзининг кўнгли бўлганлиги учун Бахтиёрдан келган совчиларга розилик берди.
Хосиятхоннинг оилавий ҳаётдан умидлари жуда катта эди, бахтли ҳаётни орзу қиларди.
Афсуски бахтли ҳаёт узоққа чузилмади. Бахтиёр кўчадаги ҳаётни, айшу- ишратни оиладан устун қўядиган бўлиб чиқди. Уйга маст келиб сабабсиз хотинини дўппослайдиган одат чиқарди. Бу орада Хосиятхон ўғил фарзандли бўлди.
Ўша куни кечқурун Хосиятхон ўғлини бешикка белаб ухлатиб ўтириб кўзи илинибди. Ярим кечаси эри маст ҳолда келиб тўполон қилиб бошлади. Ўғлим шовқиндан уйғониб кетмасин деган ниятда эрини тинчлантиришга уринди, лекин Бахтиёр ҳеч қандай сабабларсиз уни дуппослай кетди. Фарзандим уйғониб қўрқиб кетмасин деб овозини чиқармасдан йиғлади.
Эри уни дуппослаб чарчадими ёки мастлиги таъсир қилдими жойига ётиб қолди. Шундан сўнг Хосиятхон йиғлаб ҳовлига чикди ва ўзининг ҳолига ачиниб, анчагача йиғлаб ўтирди. Кейин уйга қайтиб кирмоқчи бўлиб ўрнидан турди ва қотиб қолди. Ҳовлидаги бодом шоҳи устида олов турарди. Хосиятхон оловнинг ёшлигидан унга эргашиб юрадиган шарпа эканлигини ҳис қилди ва қўрқиб кетди.
Хаёлидан “Уфф яна бошланди” деган фикр ўтди.
Уйга кириб кетмоқчи булиб уй томон юрганди, олов унинг ортидан уй томон кела бошлади.
Хосиятхон тўхтаб орқасига ўгирилди ва оловдан уйга кирмасликни илтимос қилди, бироқ олов кўнмади, қайсарлик қилиб туриб олди. Хосиятхон ялинишга тушди, шунда олов ўчди ва қора шарпага айланди, бироқ жойида тураверди.
Хосиятхон уйга кирди ва шарпа унинг ортидан кирганини ҳис қилди. Шарпа меҳробга бориб жойлашди.
Хосиятхон: “Фақат боламга зиён етказма!” – деб шарпага ялинди ва жойига ётиб билган оятларини ўқий бошлади. Шу зайлда кўзи илинибди. Орадан қанча вақт ўтганини билмайди эрининг алламбало қичқириғидан уйғониб кетди.
Қараса, эри уйқу аралаш хириллаб бир нималар деб ётибди. У дарров эрини уйғотишга тушди. Эри кўзини очдию: “Йўқооол!” - деб бақириб уни итариб юборди.
У эрига: “Аҳмоқ!” – дедида нари кетди.
Кейин эри: “Юзи сеникига ўхшаган, танаси олов бир нарса мени бўғаётганди” – деди.
Шунда Хосиятхон шарпанинг унинг ўзига ёки боласига зиён етказиш нияти йуқлигини тушунди ва ундан қурқмайдиган, хавотир олмайдиган бўлди.
Эртасига эрталаб Бахтиёр бош огриғи ва кунгил айниши билан уйгонди ва бу ҳолатни у кечаги ичган ароғининг таъсирига йўйди. Орадан кўп ўтмай эса унинг бедаво дардга чалинганлиги маълум бўлди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK